ФАЛЛОПИЙ НАЙИ

ФАЛЛОПИЙ НАЙИ, бачадон найи, тухум йўли — аёлларнинг найсимон жуфт аъзоси. Итальян врачи Г. Фаллопий (1523—1562) номидан олинган. Тухумдонда етилган тухумҳужайра шу найлардан бачадонга ўтади. Фаллопий найи лари бир учи билан бачадонга туташеа, иккинчи учи тухумдон ёнида кррин бўшлиғига очилади ва шу тариқа тухумдоннинг чиқариш йўли бўлиб ҳисобланади (яна қ. Жинсий аъзолар).

Loading...