ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА И. М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти — фалсафа ва ҳуқуқ фанлари соҳасида и. т. лар олиб борувчи муассаса. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатчилик ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, миллий истиклол ғояси ва уни сингдириш муаммоларини тадқиқ этиш, шу соҳаларда юқори малакали ходимлар тайёрлаш интнинг асосий вазифасидир. Тошкентда 1958 й. да Ўзбекистон ФА Президиуми ҳузуридаги Фалсафа ва ҳуқуқ бўлими асосида ташкил этилган. И. М. Мўминов интнинг ташкилотчиси ва биринчи директори бўлган (1975 й. да интга унинг номи берилган).

Инт олимлари 3 та фундаментал, 11 та амалий, 1 та инновацией мавзуларни тадқиқ этиш билан бирга, Ўзбекистон қўллабқувватлаш жамғармасининг 2 та мавзуи бўйича илмий иш олиб бормоқда. Шунингдек, интда миллий истиқол ғояси, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш ва давлат ҳаётини эркинлаштириш муаммолари билан боғлиқ 15 та мавзу бўйича и. т. лар олиб борилаяпти.

Интнинг фалсафа бўлимларида аждодларимизнинг фалсафий илмий меросини янгича методологик, назарийғоявий ёндашувлар асосида тадқиқ этиш; миллий ва умуминсоний кадриятларни ўрганиш, тиклаш, ҳаётга жорий қилиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Ҳуқуқ бўлимларида Ўзбекистонда адолатли демократик хуқуқий давлат қуришнинг асосий тамойиллари, ҳуқуқий давлатчиликнинг конституииявий асосларини яратиш муаммолари, ислом ҳуқуқшунослиги ўрганиляпти. Тадқиқотлар натижалари ўқув дастурлари, дарсликлар, монография, рисола ва мақолалар тарзида чоп этилмокда.

Кейинги пайтда инт олимлари мутахассислар билан биргаликда «Мустақиллик луғати» (22 б. т.), «Фалсафа: қомусий луғат» (75 б. т.), «Фалсафа: қисқача изоҳли луғат» (25 б. т.), «Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар», «Ғарб фалсафаси» ва б. китобларни нашр этди. Интда Шарқ маданияти, фалсафасини ўрганиш йўлга қўйилди, ўзбек ва шарқ халқлари тафаккуридаги муштараклик ва ўзига хослик масалаларига оид асарлар тайёрланмокда. Инт Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти билан ҳаммуассисликда «Фалсафа ва ҳуқуқ» жур. ни нашр этади. Интда 13 фан дри, 20 га яқин фан номзоди ҳамда илмий ходимлар ишлайди (2004). Инт . ҳузурида номзодлик, дрлик диссертациялари ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш, аспирантура, докторантура бор. Интда Ўзбекистон ФА акад.

лари М. Барашов, А. Валиев, М. Хайруллаев, СШермуҳамедов, Ҳ. Сулаймонова, мухбир аъзоси О. Эшонов ва б. фаолият кўрсатишган.

Loading...