ФАН НОМЗОДИ

ФАН НОМЗОДИ — Ўзбекистонда бериладиган илмий даража. Олий ўқув юртлари ва и. т. институтлари кошидаги ихтисослашган илмий кенгашлар томонидан номзодлик имтиҳонларини топширган, фаннинг долзарб муаммолари бўйича мустақил ёзилган диссертация тадқиқот ишини ҳимоя қилган олий маълумотли шахсларга берилади. 1934 й. да таъсис этилган. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялар ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан назорат тариқасида кўриб чиқилади ва Фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи диплом берилади. Фан номзоди олий ўқув юрти ёки и. т. институтларида доцент, катта илмий ходим, кафедра, бўлим, лаб. мудири лавозимларини эгаллаш учун танловларда қатнашиш ва фан доктора илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация аспирантура таълими даврида ёки мустақил равишда ёзилади. Диссертацияда янги илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсиялар берилиши, тадқиқотчининг мустақил илмий ишлар олиб бориш қобилияти намойиш этилиши, фаннинг мазкур соҳасидаги назарий билимдонлиги акс этиши лозим. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг асосий гоялари қатор илмийназарий ва амалий йўналишдаги мақолаларда, тавсия ва қўлланмаларда ўз ифодасини топмоғи керак. Диссертациянинг ҳимояси олий ўқув юртлари ва и. т. институтлари қошидаги бирлашган ихтисослаштирилган илмий кенгашларда амалга оширилади. 2002 й. Ўзбекистонда илмфаннинг турли соҳаларида 8904 Фан номзоди фаолият юритди.

Loading...