ФАН ВА ТУРМУШ

«ФАН ВА ТУРМУШ»Ўзбекистон қилинади. Дастлаб «Социалистик илм ва техника» (1933—35), «Социалистик фан ва турмуш» (1939—41) номлари билан чоп этилган. Муайян сабаблар туфайли 1941 й. июлидан 1957 й. фев. гача нашр этилмаган. 1957 й. дан ҳоз. номда. Жур. нинг қайта тикланишида Ўзбекистон ФА акад. лари Ҳ. Абдуллаев, Т. ҚориНиёзий, журналист А. Ёқубовнинг хизмати катта. Жур. га таниқли олимлар Отажон Ҳошим (193337), Т. ҚориНиёзий (1937, 194041, 195870), И. Исломов (193839), И. Муминов (1957), М. Урозбоев (1970—71), М. Ҳомидхонов (1972), Ё. Тўрақулов (197488), К. Зуфаров (1988— 92), М. Шарифхўжаев (1992—2001)лар муҳаррирлик қилишган.

Ўтган даврларда жур. саҳифаларида илмфаннинг барча соҳалари, уларнинг айрим тармоклари ривожи, жаҳондаги турли элэлатлар ҳақида мунтазам равишда макрлалар чоп этилди. Узбекистонда фантаст ёзувчиларнинг шаклланишида жур. муҳарририяти ҳузуридаги «Фантаст ёзувчилар мактаби»нинг хиссаси катта бўлди (Ҳ. Шайхов, М. Маҳмудов, С. Абдуллаева, Ғ. Жаҳонгиров, X. Дустмуҳамедов, О. Муминов, Р. Обидов ва б.).

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида жур. мамлакат халқи, айниқса, ёш авлод қалби ва тафаккурида миллий ғоя, миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга, демократик тамойилларга ҳамда фаннинг сунгги ютуқларига асосланган замонавий дунёқарашни шакллантиришга, халқимизни юксак маънавиятли, маърифатли этиш йўлида жаҳон кашфиётларини, ўзбек олимларининг хорижий мамлакатлар илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлиги натижаларини кенг тарғиб қилишга, буюк мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолияти хамда илмий меросидан халқимизнинг баҳраманд бўлишига алоҳида эътибор бериб келмоқда.

2003 й. дан жур. да мақолалар ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда. Муҳаррири Шуҳрат Эгамбердиев (2002 й. дан).

Хусниддин Нурмуҳамедов.

Prev Article

ФАН

Next Article

ФАНТАСТИКА