ФАРАДА

ФАРАДА — Халкаро бирликлар тизими СИ да электр сиғим бирлиги. Қисқача Ф билан белгиланади. Ўтказгичдан 1 кулон электр заряд миқдори ўтганда унинг потенциалы 1 вольтга ортса, ўтказгичнинг электр сиғими 1 Ф га тенг бўлади (мас, радиуси 9Ю9 м га тенг, яъни Ер радиусидан 1500 марта катта радиусли шар сиғими). Шунинг учун амалда Фараданинг улушлари микрофарад (1 мкФ=10~6Ф) ва пикофарад (пФ=10»|2Ф) ишлатилади. Инглиз физиги М. Фарадей шарафига қўйилган.

Loading...