ФАРАДЕЙ

ФАРАДЕЙ Майкл (1791.22.9 Лондон — 1867.25.8) — инглиз физиги. кимёгари, электромагнит майдони таълимоти асосчиси, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1824). Петербург ФА аъзоси (1830). Лондон Қироллик жамияти интида ассистент (1913), лаб. директори (1825), кимё кафедрасининг проф. (1833—62). Илмий ишлари электр, магнитизм, магнитооптика ва электрокимёга оид. Электромагнит индукция ҳодисаси (1831), электролиз қонунлари (1833), диамагнетизм ва парамагнетизм ҳодисаси (1845), ёруғлик қутбланиш текислигининг магнит майдонда бурилиши (1845) ва б. ни кашф этган. Электр зарядининг сакланиш қонунини экспериментал тасдиклаган (1843). Фарадей ғоялари ва унинг илмий ютуклари физика фанининг ривожланишида муҳим__ўрин тутган.

Loading...