ФАРАДОМЕТР

ФАРАДОМЕТР, фарадметр (фарада ва…метр) — саноат частотасидаги ўзгарувчан ток электротехника буюмлари (конденсаторлар, кабеллар ва б.)нинг электр сиғимини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Ф. да бевосита ўлчовчи механизм сифатида электромагнит, электродинамик ёки ферродинамик логометр қўлланилган. Бу Ф. ларнинг шкалалари мкФ ва пФ да даражаланади. Магнитоэлектр ўлчаш механизмли Фарадометрлар ҳам бор.

Next Article

ФАРЗ