ФАРЕР ОРОЛЛАРИ

ФАРЕР ОРОЛЛАРИ — Атлантика океанининг шим. шарқий қисмидаги архипелаг, Даниянмнг мухтор вилояти. Майд. 1,4 минг км2. Оролларнинг рельефи зинапоясимон платодан иборат. Энг баланд жойи 882 м. Базальт лавалари ва туфлардан тузилган. Қирғоқлари тик, фьорд кўп. Иклими субарктика денгиз иклими, ўртача т-ра фев. да 4°, июлда 11°. Йиллик ёғин 1500 мм. Ўтлоклар, торфли ботқокликлар, верескзорлар бор. Парранда кўп. Балиқ овланади. Қўй боқилади. Маъмурий маркази — ТорсХавн. Фарер оролларида 7—9-а. ларда кельт қабилалари яшаган. 9-а. дан норвеглар кўчиб кела бошлаган. 2-жаҳон урушига қадар турли давлатлар таркибида бўлиб келган.

Loading...