ФАРҒОНА ФУРАН БИРИКМАЛАРИ КИМЁ ЗАВОДИ

ФАРҒОНА ФУРАН БИРИКМАЛАРИ КИМЁ ЗАВОДИгидролиз саноатининг йирик корхонаси. «Ўзкимёсаноат» давлатакциядорлик компанияси таркибига киради. Давлат корхонаси мақомига эга. Корхонада пахта шулхаси, шоли қипиги, пахта линти ва б. маҳаллий хом ашёдан органик синтез кимёвий маҳсулотлари, шу жумладан, фурфурин, тетрагидрофурфурин, этил ва техник спиртлар, қатрон, пахта целлюлозаси, тормоз суюқлиги ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлари конметаллургия, автомобилсозлик, тўқимачилик, нефть кимёси ва б. саноат тармоқларида қўлланилади.

Корхона гидролиз з-ди сифатида ташкил этилиб, биринчи навбати 1946 й. дек. да ишга туширилди ва этил спирти ишлаб чиқарила бошланди. 1947 й. дан фурфурон, 1950 й. дан ксилитан, 1955 й. дан карбонат ангидрид, 1964 й. дан тетрагидрофурил спирти, ем ачитқиси, терогидрофуран ва б. цехлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 1963 й. дан ҳозирги номда. 2001 й. да Германиянинг «Униоматекс» фирмаси билан ҳамкорликда целлюлоза и. ч. йўлга қўйилди. Маҳсулотлари МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.