ФАРҒОНА ҲАЛҚА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ — умумдавлат (республика) аҳамиятидаги йўл. Наманган вилоятининг Пунгон қишлоғида А373 «Тошкент — Ўш» халқаро автомобиль йўлидан бошланиб, Кўқон — Риштон — Фарғона — Андижон — Наманган — Чует — Поп ш. ларидан ўтиб Фарғона вилоятининг Қўқон ш. да яна А373 автомобиль йўлига туташади. Йўлга 1931 й. да асос солинган бўлиб, халқ ҳашари усули б-н қурилган. 2-жаҳон уруши даврида қаровсизлик оқибатида бузилиб яроқсиз қолга келди. Урушдан кейин 1946—53 й. ларда қайта қурилди, Фарғона водийсининг асосий автомобиль йўлига айлантирилди ва йўл бўйлаб мунтазам йўлни саклаш хизмати ташкил қилинди. Кейинчалик йўл йўналишидан четда бўлган Чуст ва Шаҳрихон ш. ларига, Фарғона дам олиш зонасига, Наманган аэропортига, Поп темир йўл стясига, Каркидон сув омборига ва б. хўжалик объектларига уз. 43 км ни ташкил қилувчи чиқиш йўллари ҳам қурилиб ҳалқа йўл билан узвий боғланди. Умумий уз. 295 км, шундан 159 км — I тоифали, 133 км — II тоифали, 3 км — 111 тоифали, қаттиқ асфальтбетон тўшамали, йил давомидаги кунлик транспорт ҳаракати жадаллиги йўлнинг турли қисмларида турлича бўлиб 5000 — 12000 автомобиль /кунни ташкил қилади. Йўлнинг дарёлар, каттакичик табиий сув ўзанлари билан кесишув қисмларида уз. 5256 м бўлган 88 темирбетон кўприклар ва уз. 20953 м бўлган 654 темирбетон қувурлар қурилган.
Адтрельцов И. В., Семёнов Л. И., Опыт строительства автомобильных дорог в Узбекистане, Т., 1965.
Тоҳиржон Мирзаев.