ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИхалқ хўжалиги учун малакали муҳандислар, иқтисодчилар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Тошкент политехника ин-ти умумтехника фти негизида 1967 й. да ташкил қилинган. Интда 6 та фт: қурилиш, механика, энергетика ва ахборот технологиялари, муҳандисликиқтисод, кимётехнология ва сиртқи бўлим ҳамда асбобсозлик маркази бор. Унда 33 та кафедра, 15 та и. т. лабораторияси фаолият кўрсатади. Инт қошида интернатлицейи, «Ёрмозор» акад. лицейи, Иктисодий минтақавий маркази, тайёрлов курслари мавжуд. Интда 20 йўналиш бўйича бакалаврлар, 12 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. Кутубхонасида 200 мингдан ортиқ асар сақланади. 2002/03 ўқув йили интда 5000 га яқин талаба ўқиди, 394 ўқитувчи, шу жумладан, 24 фан дри ва проф. ишлади. Инт ташкил қилинганидан бери 30 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланган. Интда 4 йўналиш бўйича и. т. ишлари олиб борилади. Интда яратилган фан ва техника янгиликлари Фарғона нефтни қайта ишлаш з-ди, «Азот» и. ч. бирлашмаси, «Қувасойцемент» АЖ, «Кварц» АЖ ва б. корхоналарда татбиқ этилган. Инт қошида маданият саройи, талабалар уйи, профилакторий, дам олиш масканлари, спорт иншоотлари бор. Инт Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон олий ўқув юртлари, АҚШ, Англия, Германия, Бельгия, Корея, Ҳиндистон ўқув юртлари ва илмий марказлари, кўпгина халқаро жамғармалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Инт фаолияти М. А. Икромов, Н. Йулдошев, А. Мирзаев, Н. М. Орипов, Р. Ж. Тожиев, И. Тўхтаров ва б. олимлар номи билан боғлиқ.