ФАРҒОНА РАҚСИ

ФАРҒОНА РАҚСИ — ўзбек халқ рақс услуби. Фарғона водийсида шаклланиб, ривожланиб келган. Қаддиқоматни эркин тутиш, енгил ва ифодали юришлар, кўп қиррали, пухта ишланган ва аниқ маъноларга эга бўлган қўл, билак, бармоқ ҳаракатлари, нигоҳлар, нафис бош ҳаракатлари Фарғона рақсининг асосини ташкил этади. Эркаклар рақсларида мардонавор харакатлар, айланишлар, аёллар рақсларида жилвалар етакчилик қилган. Шунингдек, Фарғона рақсида уфорлар (усулҳаракатлар) нинг аҳамияти катта. Асосан, шаҳарларда яшовчи, рақс санъатини касб қилиб олган малакали раққос ва раққосалар Фарғона рақсида етакчи мавқега эга бўлиб, рақс меросини, ижро услубини, ўз тажрибаларини шогирдларига ургатиш орқали рақс санъати анъаналарининг давомийлигини таъминлаганлар. Фарғона рақси, асосан, майдонларга мўлжалланган «Катта ўйин» ва меҳмонхоналар ва ҳовлиларда ижро этиладиган «Майда ўйин» туркум рақсларидан ташкил топган. «Катта ўйин»да рақс воситалари билан сюжетли вокеалар акс эттирилган, 280 усулни ўз ичига олган. Муайян раке шакли ва ҳаракатларини ҳосил қилувчи рез, титратма, шох, гул ўйин, йўрға, сарбози, чарх, ҳаққони, ором, жилвони, сахта, дучоба, рог, катта само, яллама, қайтарма, дупоя (оқсатма), олмаанор каби бизгача етиб келган усуллар шу жумладандир. Усуллар, асосан, доираларда (баъзан ноғоралар қўшилган) чертилган ва шунга мое рақслар гоҳ бир киши, гоҳ гуруҳ ўйинчилар томонидан бажарилган. «Майда ўйин» эса ялла ва лапарлар журлигида ижро этиладиган лирик рақслар, кулгилитақлидий рақслардан ташкил топган булиб, дойра, дутор журлигида ҳаваскор ва профессионал уйинчилар томонидан ижро этилган.

Фарғона рақсида яллачи деган аёл ижрочиларнинг рақслари (жумладан, «Танавор» рақс туркуми), шунингдек, уйғур рақси таъсирида вужудга келган «Андижон самоси» (19-а. охирида «Андижон полькаси» номини олган) йигитлар рақси алоҳида ажралиб туради, Рақс усталарининг либослари рақслар мазмунини кучайтирган. Эркаклар сурп ва беқасамдан тикилган яктак ва камзуллар, шойи шолворлар, белбоғ ва дўппилар, ўткир учли махсус рангдор этиклар (мокки)дан, аёллар хонатлас, олача кўйлаклар, нимчалар, лозимлар, кавушмахсилар, рўмоллар, дурралар, хилма-хил тақинчоқлардан фойдаланганлар. 20-а. бошида Маккайлик (Уста Муҳаммаджон), Ҳамдамхон, Солих. ҳожи Баратов, Отахўжа Саидазимов, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Маҳкам ҳофиз, Камолахон Муҳаммаджонова, Назирхон, Чўнтак бачча, Адолхон, Шарофат сатанг сингари моҳир раққос ва раққосалар фаолият кўрсатган. Фарғона рақсини 20-а. давомида саҳнага олиб чиқиб, уни янада ривожлантириш ва бойитишда Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Розия Каримова, Гавҳар Раҳимова, Қундуз Миркаримова, Дилафрўз Жабборова, Қизлархон Дўстмуҳамедова, Маъмура Эргашева ва б. нинг хизмати катта.

Ад.: Авдеева Л. А., Ўзбек миллий рацеи тарихидан, Т., 2001; Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т., 2003.

Муҳсин Қодиров.