ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МАҚОМ ЙЎЛЛАРИ

ФАРҒОНА-ТОШКЕНТ МАҚОМ ЙЎЛЛАРИТошкент ва Фарғона водийси (Қўқон, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қува ва б.) мусиқа амалиётида юзага келган мақом намуналарининг умумлашма номи. Шашмақом ва Хоразм мацомларипхя фарқли ўлароқ алоҳидаалоҳида чолғу ва ашула йўлларидан иборат. Жумладан, чолғу йўллари «Насрулло I—V», «Муножот 1—V», «Ажам ва тароналари», «Мискин I—V», «Сегоҳ I — III», «Сайқал I— II», «Мирзадавлат I—II», «Чўли Ироқ», «Чоргоҳ», «Сурнай Ироқи», «Сурнай Дугоҳи» «Сурнай Ушшоғи» кабилар машҳур. Ашула йўллари алоҳида бир қисмли («Сегоҳ, «Тошкент» ироғи» каби) намуналардан тортиб кенг кўламли туркумлардан ташкил топган. Айниқса, беш қисмли «Чоргоҳ», «Баёт», «Баёти Шерозий», «Гулёр—Шаҳноз» ва етти қисмли «Дугоҳ — Ҳусайн» ашула йўллари оммалашган. Улар мумтоз шеърият (Саккокий, Навоий, Бобур, Увайсий, Фурқат, Муқимий ва б.) намуналари асосида ўқилади.

Фарғона—Тошкент мақом туркумларининг қисмлари рақамлар воситасида ажратилади (мас, «Мискин I», «Мискин II», «Баёт I»). Айрим ҳолларда таркибий қисмларнинг махсус номлари ҳам учрайди. Жумладан, «Мискин» чолгу туркумининг III кисми «Адоий», IV қисми «Асирий», «Насрулло»нинг II қисми «Чавандоз», III қисми «Қашқарча», IV қисми «Тарона», V қисми «Уфар» деб номланади. Шунингдек, Фарғона-тошкент мақом йўллари —Т. м. й. нинг чолғу куйларининг айримларига нисбатан «Машқ» атамасини қўллаш одати мавжуд (мас, «Машқи Чоргоҳ», «Машқи Дугоҳ—Ҳусайн» ва ҳ. к.).

Фарғона-тошкент мақом йўллари —Т. м. й. ларининг шаклланиш илдизлари ўрта асрларда машҳур бўлган Ўн икки мақом тизими ва ундан ҳам олдинроқ мавжуд туркумли асарларга бориб тақалади. «Йўллари» атамаси ҳам шунга ишора этади. Зеро «мақом» атамасидан аввалроқ мусиқа илми амалиётида «йўл» маъносидаги «роҳ», «тариқа», «равашин» каби тушунчалар кенг қўлланиб келинган. Шашмақомдан фарк/ш равишда Ф, — Т. м. й. нафақат хон саройларида, балки халқ ҳаёти билан боғлиқ турли вазият ва шароитларда ҳам мудом ижро этилган. Мас, сурнай йўллари халқ томоша ва байрамларида, дорбозлар ўйини ва тўй базмларида, дутор, танбур, ғижжак ижролари ҳамда ашула йўллари уй шароитларида ўтказиладиган турли йиғин ва мажлисларда намоён бўлган. Айни пайтда, бу мақомларда Фарғона—Тошкент мусиқа услубига хос ялла, ашула, катта ашула жанрларининг хусусиятлари ўз аксини топган. Бу ҳолат уларнинг мусиқий тили халқчил ва нисбатан оммавий эканлиги, халқ орасида машҳур бўлиши сабабларидан биридир.

Фарғона-тошкент мақом йўллари —Т. м. й. ижрочилари мазкур анъанани одатда машҳур устозлардан ўрганишган. Шу тарзда бу мақомларни бизга етказиб берган таниқли талқинчилар қаторида Абдуқодир найчи, Аҳмаджон қўшнай, А. Юсупов (сурнай), Шобарот танбурчи, А. Абдуллаев (танбур), М. Нажмиддинов (дутор, танбур), К. Жабборов (ғижжак, дутор), С. Калонов (най), Фахриддин Содиқов (чанг, дутор), Ғ. Тошматов (ғижжак), Т. Алиматов (танбур, дутор), ҳофизлар — Ш. Шоумаров, Тўйчи ҳофиз, Шожалил ҳофиз, Илҳом ҳофиз, Содирхон ҳофиз, Ражабийлар, Расулқори Мамадалиев каби устоз санъаткорларнинг хизматлари катта. Бастакорлардан Т. Жалилов, О. Ҳотамов, Ф. Мамадалиев, сўнгги йилларда А. Исмоиловлар Фарғона-тошкент мақом йўллари —Т. м. й. анъаналарида туркумли ва алоҳида ижро этилувчи асарлар яратишган.

Оқилхон Иброҳимов.