ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ДАВЛАТ РУС ДРАМА ТЕАТРИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ДАВЛАТ РУС ДРАМА ТЕАТРИ — Ўзбекистондаги йирик театрлардан бири. Дастлаб, ёш томошабинлар театри сифатида ташкил қилиниб (1934), 1938 й. драма театрига айлантирилган. «Чапаев», «Икки бойга бир малай», «Ревизор» сингари дастлабки спектаклларнинг саҳналаштирилишида театрнинг биринчи бадиий раҳбари ва реж. и Г. Д. Абдулов (1970 й. гача ишлаган)нинг хизмати катта . В. Шчукарева, Т. Шляпникова, Ф. Горний, С. Мальцев, А. Черкасов, Н. Рибаков ва б. театрнинг дастлабки актёрлари, бош рассоми А. Н. Узлов театр шаклланиши, унинг кейинги равнақи, мустаҳкам мавқега эга бўлишига муносиб ҳисса қўшдилар.

2-жаҳон уруши даврида театр труппаси Қўқон ш. га кўчирилади. 1956 й. рус театри яна ўз биносига қайтади. Театр репертуарини кўпроқ мумтоз ва ўзбек ёзувчилари асарлари асосида яратилган спектаклларга каратади. «Бир стакан сув» (О. Э. Скриб), «Сўна» (Э. Войнич), «Палата» (С. Алёшин), «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид), «Иркутск вокеаси» (А. Арбузов), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Ҳаёт қўшиғи» (Уйғун), «Юрак сирлари» (Б. Раҳмонов), «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла), «Шоҳсанам» (халқ достони) ва б. шулар жумласидан.

Театр спектакль яратишда эпикқаҳрамонлик, маишийпсихологик драма, комедиялар, ўткир сатирик, лирик пьесаларга алоҳида эътибор берган. «Сершовқин жой», «Пучина», «Қутурган пуллар» (А. Островский), «Зулмат ҳукмронлиги» (Л. Толстой), «Жалалар оралиғида» (А. Штейн), «Биз келдик» (В. Ернев), «Қишлоқ комедияси» (М. Варфоломеев), «Ретро» (А. Галин), «Риёкор тутқунлиги» (М. Булгаков) кабилар бунга мисолдир.

Мустакилликдан кейин театр ҳаёти қайта ўзгаришларга бой бўлди. Театр қошида актёрлик студияси очилди. Театр жамоаси янги актёрлар билан тўлдирилди. Ёш актёрлар маҳоратини ошириш мақсадида четдан республиканинг таникли реж. лари (мас, В. Умаров, М. Абдуллаева ва б.) таклиф этилди. Театр ижодкорлари ижод қилиш ва томошабинларга хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини изламоқда, саҳнага замоннинг долзарб муаммоларини олиб чиқиши билан бир қаторда мумтоз, тарихий асарларга ҳам кенг ўрин берилмокда. «Ғираширадаги ўйин» (В. Баграмов), «Ҳушига келмай гуриб» (К. Новак), «Шайтонлик» (Н. Гоголь, «Сорочинск ярмаркаси» асари асосида), «АлМанзори узуклари» (шарқ эртакларидан), «Амакимнинг туши» (Ф. Достоевский), «Кьоджин ғовғалари» (К. Гольдони), «Фаргона фарзанди» (Й. Сулаймон, алФарғоний ҳаёти ҳақида) ва б. сўнгги йиллар маҳсулидир. К. Новак, Ҳ. Саидов, Л. Сафкова, О. Шокирова, О. Бугаев, Л. Акромов ва б. театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг бадиий раҳбари — Ҳусан Саидов, бош рассом — Н. Каменский.