ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ — 1993 й. ташкил бўлган. Дастлаб (1989 й. дек. дан) театр студияси сифатида фаолият кўрсатган, 1993 й. 1 мартдан ҳоз. номда. «Қўғирчоқбозлар томошаси» (Ғайратий) спектакли билан очилган. Ҳабибулло Ҳакимов, Майрам Ашурова, Муҳаммадсоли Юсуповлар театрнинг дастлабки ижодкорларидан. Кейинчалик «Сирли сандиқ» (О. Толипов), «Ғаройиб пойга» (Спиранский) каби спектакллар билан ўз мавқеини мустахкамлади. Итало Кальвинанинг «Уч апельсин» асари асосида Ҳ. Ҳакимов сценарийси бўйича саҳналаштирилган спектакль Республика қўғирчоқ театрлари 4фестивали (Андижон, 1993 й.) да «Энг яхши мусиқали спектакль» номинациясига, 1995 й. 5фестивал (Тошкент)да «Ёввойи ўрдакча» спектакли «Энг яхши спектакль» совринига сазовор бўлган. Шу спектаклни яратганлар (реж. Ҳ. Ҳакимов, С. Седукин — рассом, Р. Литвин — композитор, Н. Маслова — актриса) «Энг яхши режиссура», «Энг яхши рассом», «Энг яхши мусиқа», «Энг яхши аёл роли» номинациялари ғолиби бўлганлар. Навоий ва Фузулий поэзияси асосида саҳналаштирилган «Лайли ва Мажнун» мусиқали спектакли театрнинг сўнгги йиллар мақсулидир. Театрнинг бадиий раҳбари — Ҳабибулло Ҳакимов, бош рассомШуҳрат Абдумаликов.