ФАРҒОНА ВОДИЙСИ

ФАРҒОНА ВОДИЙСИ, Фарғона сойлиги — Ўрта Осиёдаги тоғлар орасида жойлашган водий, Ўрта Осиёнинг йирик тоғ оралиги (сойлик) ботикларидан бири. Шим. да Тяньшан ва жан. да ҲисорОлай тог тизмалари билан ўралган. Асосан, Ўзбекистон, қисман Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ҳудудида. Кенг қисми Туркистон ва Олай тизмаларининг шим. ён бағирларига бориб тақаладиган учбурчак шаклида бўлиб, шим. ғарбдан Қурама ва Чатқол тизмалари, шим. шарқдан Фарғона тизмаси билан ўралган. Ғарбда тор йўлак (эни 8—10 км) «Хўжанд дарвозаси» орқали Тошкент—Мирзачўл ботиғи б-н туташган. Уз. 300 км, эни 60—120 км, энг кенг жойи 170 км, майд. 22 минг км2. Баландлиги, ғарбида 330 м, шаркдда 1000 м. Унинг умумий тузилиши эллипс (бодом)симон кўринишда. Ғарбдан шарққа кенгайиб боради. Фарғона водийси ер юзаси тўртламчи даврнинг аллювиал ва пролювиалаллювиал чўкиндилари билан тўлган. Сойлик тошкўмир даврида эгилма шаклида бўлган, ўрта тошкўмир даврида к,алин қумтош — лойли чўкиндилар б-н қопланган. Бўр даврида саёз денгиз бўлган. Палеоген даврининг охирига келиб батамом қурукликка айланган. Сойлик атрофидаги тог тизмалари альп бурмаланишида кескин кўтарила бошлаган, лекин, денудация жараёнида қайтадан емирилган. Водий тубидаги денгиз ётқизиклари устини континентал ётқизиқлар қоплаган (қалинлиги 300— 400 м).

Фарғона водийсида турли геологик даврларда нефть, кумир, табиий газ, гипс, темир, мис рудалари, симоб, оҳактош, pyx, олтингугурт, мум, туз, полиметалл рудалар, сурма, минерал сув каби фойдали казилмалар ҳосил булган.

Фарғона водийси ер юзаси тузилишини бир неча поғона (зона)га бўлиш мумкин. Рельефининг биринчи поғонаси сойликнинг марказий қисмини ва Сирдарёнинг ҳоз. ўзанигача бўлган 300—400 м баландликдаги ерларни эгаллаган. Бу ҳудудда 200 км масофадаги нишаблик шарқ, жан.

шарқ ва жан. дан ғарбга томон 80 м га тенг. Денгиз ётқизиқлари устида аккумулятив жинслар, кейинги даврларнинг кўл ётқизиқлари, шамол олиб келган жинслар кенг тарқалган. Бу поғонада шўрхоклар, кўлларнинг ўрни, қумли тепаликлар учрайди.

Сойликнинг иккинчи поғонаси дарё ва сойларнинг кенг ёйилмаларини эгаллаган тошшағалли майдонлардан иборат (400—600 м). Тўртламчи давр аллювиал ётқизиқлари кенг тарқалган бўлиб, улар сойлик атрофини ҳалқа каби ўраб олган.

Рельефнинг учинчи поғонасини бал. 600—1200 м бўлган адирлар зонаси ташкил қилади. Фарғона водийси юзаси жанубдан ўраб турган Конибодом, Шўрсув, Риштон, Чимён, Аввал, Муян адирлари тошшағаллардан иборат ётқизиклардан, Навкат ва шарқий адирлари лёсс ва лёсслашган гил жинслардан тузилган; каттакатта қоясимон жарликлар, қуламалар бу ер рельефи учун хосдир. Шим. Фарғонадаги Наманган, Чует, Поп адирларининг жан. ён бағирлари Сирдарё водийси томон зинапоясимон пасайган. Адирлар ортидаги текисликлар аллювиал жинслар билан қопланган. Водийни ўраб турган тоғлар ана шу аккумулятив текисликлардан бошланади.

Фарғона водийсининг иклими континентал иқлим. Йилнинг ўртача траси ғарбдан шарққа пасайиб боради. Сойлик иқлимининг шаклланишида ғарбий шамолларнинг роли катта. Ғарбий шамоллар баҳор фаслида тезтез эсиб, баъзан нам, баъзан қуруқ ҳаво келтиради. Янв. да ўртача т-ра Қўқонда —2,3°, Кампирравотда —4,8°. Энг паст т-ра Қўқонда —27,9°, Кампирравотда —32°. Ёзда (июлда) ўртача т-ра Фарғона, Андижонда 27°, Наманганда 26,3°, Қўқонда 27,5°. Энг юқори т-ра шу ҳудудларда 40—44° гача кўтарилади. Вегетация даври 270 кун. Ёғин миқдори ғарбида 80—100 мм, шарқида 150—200 мм, жан. ғарбида 74 мм, ва шим. да 200 — 300 мм. Ёғиннинг кўп қисми баҳор ойларида ёғади, ёзда ёғин деярли ёғмайди. Кучли шамоллар («Қўқон» ва «Бекобод» шамоллари) бўлиб туради.

Фарғона водийсида оқар сув кўп. Тоғлардан дарё ва сойлар оқиб тушади (Норин, Қорадарё, Сўх, Исфара, Шоҳимардонсой, Оқбура, Ғовасой, Чодаксой). Дарёлар, асосан, қор, ёмғир сувларидан тўйинади. Фарғона водийси ер ости сувларига ҳам бой. Сойлик атрофидаги тош шағалли ёйилмаларда ер ости сувининг сатҳи окт. —ноябрь ойларида кўтарилади, май — июнда пасаяди; сув юзасининг йиллик тебраниши 1—3 м. Текислик қисмида ер ости суви 2 м чуқурликда, баъзан, ер юзасига чиқиб қолади. Грунт сувидан ташқари 400 м чуқурликда учта сувли қатлам жойлашган. Бу қатламлардаги сувлар артезиан қудуқлар орқали олинади. Фарғона водийсида Катта Фарғона, Жан. Фарғона, Катта Андижон каналлари, Сирдарёда Қайроққум сув омбори қурилган. 100 дан ортиқ кўл бор. Булардан йириклари: Саричелак, Қурбонкўл, Қорасувкўл ва б.

Фарғона водийсининг тупроғи турлича. Сирдарё соҳили қайир усти террасаларида (кўҳна қайир) ва 400 м баландликкача ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ, турли даражада шўрланган шўрхок тупроқлар тарқалган. 400 м дан 800 м гача бўлган баландликдаги текисликлар, сой, ёйилмаларда бўз ва сурқўнғир тупроқлар, 800—1200 м баландликда оч бўз тупроқ, тўқ ва типик бўз тупроқлар тарқалган. Уларнинг таркибида 4% гача чиринди бор. Сойликнинг сернам ва ботқоклашган паст жойларида тол, ёввойи жийда, туранғил, қамиш, қиёқ, кумликларда черкез, қандим, қуёнсуяк, саксовул, жийда, адирларда изен, шувоқ, эфемер ва эфемероидлардан қорабош, қўнғирбош, бойчечак, чучмомалар, водийларда кичиккичик тўқайзорлар учрайди; Фарғона ва Чатқол тоғ тизмалари ён бағирларида ёнғоқ, олма, олча ўрмонлари тарқалган. Ёввойи ҳайвонлардан қоплон, бўри, тулки, қуён; қушлардан қирғовул, ўрдак, сўфитўрғай, лойхўрак, тустовуқ; юмронқозиқ, сичқон каби кемирувчилар, турли заҳарли илонлар учрайди. Сув омборлари, сунъий кўл ва дарёларда балиқ тури кўп. Кейинги вактларда сугориладиган ерлардаги коллекторзовурларда ондатра кўпайтирилмоқда.

Фарғона водийси йирик пахтачилик, ипакчилик, узумчилик рни. Воҳада пахта, баъзи жойларда шоли экилади, боғлар, узумзорлар, полизлар бор. Фарғона водийси марказидаги қўриқ чўл ерлар ўзлаштирилмоқда. Чўл ерлар йил давомида, адирлар баҳорда яйлов хизматини ўтайди. Фарғона водийси Ўрта Осиёда аҳоли энг зич жойлашган рнлардан, бу ерда Хўжанд, Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган, Ўш, Жалолобод ш. лари жойлашган. Фарғона водийси Ўзбекистондаги туризм марказларидан.

Ад.: Акрамов 3., Жемчужина Средней Азии, М., 1960; Ферганская долина, т. 1, Т., 1954.

Мурод Маматқулов.

Loading...