ФАРҲОД ГЭС

ФАРҲОД ГЭС — Сирдарёнинг ўрта оқимида, Фарҳод гидроузелида жойлашган гидроэлектр стя. «Узбекэнергия» давлатакциядорлик компанияси таркибидаги шўъба корхона. ГЭС қурилиш ҳақида қарор 1942 й. 18 майда қабул қилинган. ГЭС қурилиши 1943 й. 10 фев. да умумхалқ қурилиши сифатида — ҳашар йўли билан бошланган. 1948 й. 1гидроагрегата ишга туширилган, 1949 й. июнь ойидан ўрнатилган умумий қуввати 126 МВт бўлган 4 та гидроагрегатли стя тўла қувват билан ишлай бошлади, 1951 й. да саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шахар ва туманларини, шунингдек, «Бекободцемент», «Ўзбекистон металлургия комбинати» каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди. Қувватлар 110, 35,6 кВ кучланишда узатилади. Ўрта Осиё Бирлашган энергетика тизими («Энергия» бирлашган диспетчерлик маркази) га уланган. 2003 й. да 562 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарди.

Loading...