ФАРҲОД

ФАРҲОД — Самарканд вилоятидаги шаҳарча. Зарафшон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Самарқанд ш. дан 6 км. Аҳолиси 4,8 минг киши (2003). 1981 й. да ташкил этилган. Самарканд шаҳар Кенгашига қарайди.

Фарҳодда темирбетон плиталар и. ч., асфальтшағал саралаш з-длари, Ўзбекистон—Англия—АҚШ «ЎзБАТ» (тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилади), Ўзбекистон—Туркия (тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади) қўшма корхоналари, сув хўжалиги қурилиш таъминоти бошқармаси, автокорхона, зовурариқларни тозалаш механизациялашган бирлашмаси бор. 3 умумий таълим, мусиқа мактаблари, спорт майдони, касалхона, поликлиника, 5 дорихона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.