ФАРМАЦИЯ

ФАРМАЦИЯ (юн. pharmakeia — дори; дори ишлатиш) — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича изланишлар, тадқиқотлар, шунингдек, уларни и. ч., тайерлаш, сифатини назорат қилиш, стандартлаш усуллари, давлат рўйхатидан ўтказиш, сақлаш, улар ҳақида ахборот бериш, дорихона ва даволаш муассасаларига етказиб бериш ва сотиш каби вазифаларни ўз ичига оладиган илмийамалий фаолиятлар мажмуи. 18-а. га келиб Фармация фан сифатида шаклланди. Фармация фармакология билан бирга доривор моддалар ҳақидаги фанни ташкил этади. Фармацияга фармацевтик кимё, дори турлари ва доривор препаратлар технологияси, фармакогнозия, Фармацияни ташкил этиш ва унинг иктисоди, суд кимёси каби ихтисослик фанлари киради. Дорилар таъсири, дори турлари, уларни қабул қилиш усуллари, тайерлаш технологияси ва б. омиллар таъсирини Фармациянинг биоформация йўналиши ўрганади.

Loading...