ФАРМОНОВ Шокир Қосимович

ФАРМОНОВ Шокир Қосимович (1941.20.2, Данғара тумани) — математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000). Физикамат, фанлари дри (1973), проф. (1977). ТошДУ нинг механикаматематика ф-тини тугатган (1963). Ўзбекистон ФА Математика интида кичик, катта илмий ходим, сўнгра эҳтимоллар назарияси бўлими мудири, бош илмий ходим (1965 — 88, 1996 2003). ЎзМУ эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси мудири (1988 96, 2004 й. дан проф.). Низомий номидаги Тошкент Педагогика ун-ти математика ўқитиш методикаси кафедраси мудири (2003 — 04). Илмий ишлари Марков занжири бўйича боғланган тасодифий миқдорлар ва векторлар учун лимит теоремаларига оид. Эҳтимоллар назариясининг лимит теоремалари бўйича туркум ишларни бажарган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).

Prev Article

ФАРМЕР

Next Article

ФАРРУХ ЁСОР