ФАРРУХ ЁСОР

ФАРРУХ ЁСОРДарбандия сулоласидан бўлган Ширвон ҳукмдори (ширвоншоҳ) (1462—1501). Фаррух Ёсор даврида Ширвон мустақиллигини сақлаб, иқтисодий жиҳатдан анча юксалган. Ф,Ё. Оқ қўюнли ҳукмдорлари иттифоқчиси бўлган. 1488 й. қизилбошлилар ҳужумини даф этган, лекин Исмоил I Сафавий билан бўлган жангда енгилиб, жангда ҳалок бўлган. Фаррух Ёсор даврида Ширвон Рус давлати билан дипломатик (1465—66 й. ларда элчилар алмашинган, 1499 й. дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида битим тузиш ҳақида музокаралар) ва савдо муносабатлари ўрнатган Фаррух Ёсор ўзининг бунёдкорлик фаолияти билан ҳам шухрат қозонган.

Loading...