ФАРЗ

ФАРЗ (араб. — катъият, мажбурият) — ҳамма мусулмонлар бажариши қатъий буюрилган амаллар. Буларга Қуръонда кўрсатилган диний эътиқод, маросим, урфодат талаблари, ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар киради. Фарз 2 тур — «фарзи айн» ва «фарзи кифоя»га бўлинади. Биринчи тури барча мусулмонларга баббаробар буюрилган бўлиб, уларнинг адади 40 атрофида (мас, намоз, рўза, таҳоратдати Фарзлар). Амри маъруф, наҳий мункар, илм олиш ҳам «фарзи айн»га киради. «Фарзи кифоя» эса бир қисм мусулмонлар бажарса крлганлар зиммасидан соқит бўладиган ишлар. Mac, жаноза намози, кафанлаш, мурдани ювиш, дафн этиш кабилар. Шариатга кўра, Фарзнинг бу турига кирувчи ишларни ҳеч бир мусулмон бажармаса, ҳамма мусулмонлар гуноҳкор бўладилар. Кенг маънода Фарз — бажарилиши зарур бўлган вазифа, бурч.

Prev Article

ФАРЕРЛИКЛАР

Next Article

ФАРМАКОПЕЯ