ФАШИЗМ

ФАШИЗМ (итал. fassismo — туда, бирлашиш) — тоталитар типдаги сиёсий диктатурага асосланган ҳокимиятнинг сиёсий концепцияси. Бунда фақат юқоридан пастга қараб буйруқ берилади. Фашизм демократиями»! қарамақаршиси ва уни инкор этиш ҳисобланади, у ҳокимиятнинг бўлинишига йўл қўймайди. Жаҳон тарихида Фашизмнинг бир неча кўринишлари учраган. Жумладан, Италияда тоталитар режим ҳокимияти, Германияда нацистлар Фашизми, Португалияда ҳарбийсиёсий Фашизм, Испанияда ҳарбий отрядлар Фашизм Ф. нинг ҳар қандай кўриниши демократия тартиботлари ва қадриятларини ҳеч қачон эътиборга олмайди, бундай тизимда инсон қадри, эркинлиги, ҳуқуқлари поймол қилинади. Ҳокимиятнинг жамият ҳаётининг барча жиҳатларига ҳаддан ташқари аралашуви натижасида ҳамма соҳаларни қаттиқ назоратга олувчи тоталитар сиёсий партия шаклланади ва у давлатмонопол ташкилотига айланади. Фашизм ана шундай ташкилотга ва «доҳий»нинг эътироз билдириб бўлмайдиган обрўэътиборига таянади.

Фашистик режим инсон манфаати, инсон омили билан асло ҳисоблашмайдиган ёвуз режим бўлиб, барча халкларни, шу жумладан, ўз халқини ҳам азобуқубатга қўяди. Динсизлик, умуман динга душманларча муносабатда бўлиш; ҳуқуқий тоталитаризмни барпо этиш; партия якка ҳукмронлигини ўрнатиш, бундай шароитда кучаядиган коррупция ва ахлоқий бузилишлар; миллатчилик ва жангари шовинизм, сафсатабозлик, лаганбардорлик, деспотияни авж олдириш, фуқароларни, бутун аҳолини қўрқув остида саклаш, инсон онги ва тафаккурини бўйсуниш руҳида тарбиялаш; хурфикрлик, эркинликка интилувчиларга нисбатан террор ўтказиш Фашизмни тавсифловчи хусусиятлардир. Фашизм умуммиллий бўҳронлар ёки кескин ўзгаришлар шароитида ижтимоий ночор гурухлар орасида ўзига таянч топади. Фашизмнинг кўпгина белгилари турли ижтимоий ҳамда ўнг ва сўл кўринишдаги миллий ҳаракатларга хосдир. Ғоявий асосда қарамақаршиликлар кўриниб турсада (мас, «синф» ёки «миллат») жамиятни сиёсий сафарбар этиш йўллари, террористик ҳукмронлик усуллари жиҳатидан тоталитар қаракатлар ва большевизм, сталинизм, «кизил кхмерлар» ва б. режимлар Фашизмга якин туради. Демократик тартиблар бўш бўлган шароитда фашистик типдаги ҳаракатлар ривожланиб, Фашизмнинг жиддий хавфга айланиш имконияти сакланиб қолади.

Loading...