ФАТҲ АЛИШОҲ

ФАТҲ АЛИШОҲ (ҳақиқий исми — Бобохон) (1766/71 1834.24.10, Қум ш. да дафн этилган) — қожарлар сулоласидан бўлган Эрон шоҳи (1797 й. дан). Фатҳ Алишоҳ ҳукмронлиги даврида Эрон ички низолар туфайли заифлашиб, Европа давлатлари ва подшо Россиясининг мустамлакачилик юришлари объектига айланган. Фатҳ Алишоҳ Франция (1807), Буюк Британия (1801, 1809, 1814), Россия (1813, 1828) б-н тенгсиз битимлар имзолаган.

Loading...