ФАТҲХОН

ФАТҲХОН (17781818) афғон хони, баракзойлар қабиласи сардори. Маҳмуднинг Афғонистон шоқи бўлишига 2 марта (1801 ва 1809 й. ларда) ёрдамлашган. Маҳмуд даврида (1801 — 03, 1809—18) вазир сифатида катта мавқега эга бўлган. Фатҳхон давлатни марказлаштириш сиёсатини юргизган, баракзой зодагонларининг таъсирини мустаҳкамлашга интилган. Маҳмудшоҳнинг ўғли Комрон Ф. нинг таъсири кучайиб кетишидан хавфсираб, шунингдек, отасининг баракзой зодагонларидан норозилигидан фойдаланиб Фатҳхонни қўлга олиб, кўзига мил тортган ва зиндонбанд қилган. Кейинчалик шоҳнинг буйруғи билан Фатҳхон қатл этилган.

Loading...