ФАВВОРА

ФАВВОРА, фонтан — сунъий босим остида юқорига отилувчи сув оқими ва уни ҳосил қилувчи иншоот. Дастлаб Фавворадан ичимлик суви манбаи сифатида ҳам фойдаланилган, кейинчалик шаҳар майдонлари, сарой ва боғларни безаш, ҳавони салқинлаштириш воситаси сифатида қўлланилган. Фавворалар қудуқ, чашма, ҳовуз каби сув иншоотлари билан боглик. Фавворада меъморлар томонидан оқар сувнинг бадиийэстетик жиҳатлари ва шифобахшлиги намоён қилинган. Эллинизм даврида меъморий мужассамот марказини белгилашда дарахт, ҳайкал билан бир каторда Фавворалар ҳам муҳим урин тутган (Геркуланумлапҳ «терраса» уйлари ва б.). Кўпинча серҳашам қилиб қурилади. Фаввора ларнинг безак жиҳати Мағрибдаги ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган Мадинаш азЗаҳра сарой мажмуасица, жез ва тилладан ишланган алҲумро саройи Фаввора ларида ўз аксини топган. Шоҳ. Аббос даврида Исфаҳон (Эрон) хиёбонида кўпгина ҳовузларни Фавворалар жонлантириб турган (ХаштБиҳишт кўшки ўртасидаги 8 қиррали ҳовузда қурилган Фаввора, Чиҳел сутун кўшкида ҳовуз бурчакларидаги пойустунга ишланган шер шаклидаги мармар ҳайкалли Фавворалар). Европада Упғониш даври ва Барокко даврларида саройбоғлар мужассамотида Фавворалар муҳим ўрин эгаллаган (мас, Тиволидаги д’ Эстъе вилласи, 1550—72, меъмори П. Лигорио). Классицизмнинг серҳашам Фаввора лари (Версалдаги Катта канал, Апполон ва Латон Фавворалари, Петродворецпаги Катта каскад кабилар) улуғворлиги билан ажралиб туради. Туркиядаги Фаввора — чашмалар уй деворига туташ пештоқсимон ярим доира шийпон ёки ротонда ичига қурилган. 18-а. дан Фавворалар очиқ майдонларда мурабба, кўпбурчак ёки доира тарҳли қилиб қурилган, мармар билан қопланиб, бежирим кўринишга эга бўлган; сиртлари равоклар, жез панжаралар билан безалган (Туркиянинг Тўпқопу саройидаги Фаввора).

Ўрта Осиёда Фаввора қурилиши 14—15-а. ларда кенг ривожланган. Амир Темур богларига ишланган Фавворалар хақида ёзма маълумотлар сақланган. Бу Ф. ларга сувлар махсус мосламалар (сопол қувурлар) дан келиб, ҳовузларга тушиб ариқчалар орқали ташқарига оқиб чиққан. Ҳовуз атрофи ҳар хил рангдаги мармар тошлар, рангбаранг гуллар тасвири билан безатилган. Ҳовузларга қуйиладиган ариқчаларнинг қирғоклари ҳам мармар тошлар билан қопланган. Қўлёзма китоблар (мас, Низомийнинг «Хамса», Бобурнинг «Бобирнома» ва б.)га ишланган миниатюраларда Фаввора намуналари акс эттирилган.

Ўзбекистонда Фаввора, асосан, маданият ва истироҳат боғларида, шаҳар майдонларида, жамоат бинолари олдида бунёд этилган (Тошкентдаги театр майдони, 1947; Хадра майдони, 1952—53; Навоийдаги «Фарҳод» ва «Ўзбекистон дарёлари», 1970 ва б.). Мустақиллик майдонидаги Фавворалар (1970—74) катта техник имкониятга эга бўлган, қатор жўмракли, ажойиб манзарали мураккаб муҳандислик иншооти ҳисобланади.

Ҳоз. замон Ф. лари фантехника ютуқлари асосида бунёд этилмокда, Оқшомда улар ҳаракатдаги рангли нурлар билан ёритилади. Сувнинг шовуллаш овози мусиқий оҳанглар билан мувофиклаштирилади.

Loading...