ФАЁЗОВ

ФАЁЗОВ Михаил (Мамашариф) Ғиёсович [1925.15.6, Авлиёота (Қозоғистон, ҳоз. Тароз ш.) — 1990.30.10, Чует ш. ] — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи лейтенант. 1943 й. дан армия сафида. Шу йилдан фронтда. Кичик лейтенантлар курсини тугатган. 175-гвардиячи ўқчи полки (1-Украина фронта 5гвардиячи армиянинг 58-гвардиячи ўқчи дивизияси) взвод командири. 1945 й. 23 янв. да Одер дарёсини кечиб ўтишда алоҳида кўрсатган жасорати учун 1945 й. 27 июнда Қахрамон унвони берилган. Чует туманида турли хўжалик раҳбари вазифаларида ишлаган. Чует ш. даги мактаб ва кўчага Фаёзов номи берилган.

Loading...