ФАЙСАЛ ибн АБДУЛАЗИЗ асСАЪУД

ФАЙСАЛ ибн АБДУЛАЗИЗ асСАЪУД (1906.27.11 – 1975.25.3, Ар-Риёд) Саудия Арабистони подшоси; Ташқи ишлар вазири (1931—53; 1962—64); бош вазир (1953—60); подшо (1964й. 2 нояб. дан). Мавжуд тузумни саклаб қолиш мақсадида айрим ички ислоҳотлар ўтказган (қулчилик бекор қилинган; иқтисодиётни мустаҳкамлаш тўғрисида декретлар чиқарган). Фитна натижасида ўлдирилган.

Loading...