ФАЙЮМ МАНЗИЛГОҲЛАРИ

ФАЙЮМ МАНЗИЛГОҲЛАРИ — Шим. Мисрнинг АлФайюм ботиғи (денгиз сатҳидан 45 м пастда) атрофидаги неолит даври манзилгоҳлари (мил. ав. 4400—4200 й. лар). Қадимда ботиқ ўрнида кўл бўлган. Кишилар олов ёқиш учун кремнийдан, тош қуролларни силлиқлаш учун қайроқтошлардан фойдаланишган. Кўплаб тош қуроллар (найза ва ўқ учлари) ва суякдан ишланган буюмлар (тўғноғичлар, санчқилар) топилган. Турар жойлар ёнида думалоқ шаклдаги дон ўралари бўлган. Файюм манзилгоҳлари аҳолиси дехдончиликдан ташқари чорвачилик (буқа, қўй, эчки ва чўчқалар боқиш) билан шуғулланган.

Loading...