ФАЙЮМ

ФАЙЮМ, Ал-Файюм — Мисрдаги воҳа, Ливия чўлининг шарқий қисмидаги тектоник ботиқда (денгиз сатҳидан 43 м пастда). Марказий қисмида Файюм ш. жойлашган. Т. й. ва автомобиль йўллари орқали Қоҳира ш. билан боғланган. Хурмозорлар бор. Деҳқончиликда пахта, шоли, донли экинлар экилади. Тўқимачилик, тамаки, озиқ-овқат, кунтери корхоналари бор. Файюмда палеолит ва неолит даврига оид манзилгохлар, 1887 й. да Файюм портретлари топилган.

Loading...