ФАЙЗ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ

«ФАЙЗ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИЎзбекистон Республикасида мебель саноатининг йирик компанияси. Тошкент ш. да жойлашган. 1997 й. да «Маҳаллий саноат» корпорациясининг бир нечта корхоналари негизида ташкил этилган. Бош корхонаси — ошхона мебеллари ва б. мебеллар ишлаб чикарадиган мебель з-ди (1979) негизида ташкил этилган «Файз» қўшма корхонаси очиқ акциядорлик жамияти. Таркибида 30 корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, 10 та чет эл инвестицияси иштирокидаги қўшма корхона бор. Компания устав капиталида чет эллик инвесторлар улуши 67% ни ташкил этади. Компания корхоналарида юмшоқ ва офис мебеллари, ошхона мебеллари, ётоқхона тўпламлари, мактаблар ва ўқув юртлари, болалар спорти, меҳмонхоналар учун турли мебеллар ишлаб чиқарилади. Маданият, соғлиқни саклаш муассасаларини, маъмурий биноларни жиқозлаш учун махсус мебелларни и. ч. ўзлаштирилган, шунингдек, поролон, гугурт ва б. маҳсулотлар хам ишлаб чиқарилади. Компания корхоналари илғор хорижий технологиялар билан жиҳозланган. Компанияда Ўрта Осиёда ягона бўлган ламинацияланган ДСП тахталари ишлаб чиқарадиган корхона фаолият кўрсатади. Маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади (2000 й. да 300 минг, 2003 й. да 1,15 млн., 2004 й. да 1,16 млн. АҚШ доллари қийматидаги мебель ва ламинацияланган тахталар экспорт қилинди). 2003 й. да компания корхоналарида 8,1 млрд. сумлик саноат маҳсулотлари, 5,9 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ва 5,3 млрд. сўмлик мебель ишлаб чикарилди.

Мукаррам Азимова.

Loading...