ФАЙЗИЕВ

ФАЙЗИЕВ Аҳмад (1910.10.5, Қўқон — 1993.8.1, Бухоро) — Ўзбекистон халқ артисти (1956). Бухоро педагогика интини тугатган (1940). 1925—30 й. лар Қоракўл туман болалар уйида мураббий ва ҳаваскорлик труппасининг бадиий рахбари. 1930 й. дан Бухоро вилоят мусикали драма ва комедия театри актёри. Файзиев асосан, комик ва ҳажвий роллар устаси сифатида танилган: Табиб (Ғ. Зафарий, «Ҳалима»), Холмат (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Мадазим (К. Яшин, «Тормор»), Соков (М. Урдибоду, «Беш сўмлик келин»), Терсак (К. Яшин, Т. Жалилов, «Равшан ва Зулхумор»), Мажидиддин (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий»), Полоний (У. Шекспир, «Ҳамлет»), Гўдалак (С. Хўжаниёзов, «Суймаганга суйканма»), Мўмин (Э. Воҳидов, «Олтин девор»), Подколёсин (Н. Гоголь, «Уйланиш») ва б. Ф. ўткир характерли актёр бўлиб, унинг ижоди анъанавий халқ театри намуналари, қизиқчилик санъати замонавий комедик роллар билан уйғунлашган ҳолда олиб борилиши билан ажралиб туради.

Loading...