ФАЙЗУЛЛАЕВ Жорулла Файзуллаевич

ФАЙЗУЛЛАЕВ Жорулла Файзуллаевич (1924.11.2 Тошкент — J992.24.10) — гилромеханик олим, Ўзбекистон техника фанлари дри (1971), проф. (1971). Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1948). Тошкент тўқимачилик техникумида (1947—53), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари интида (1953—60) ўқитувчи. Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги интида катта илмий ходим (1960); директор (1962—63), директор ўринбосари (1966—70), гидродинамика лаб. бошлиғи (1961 й. дан).

Илмий ишлари суюқлик ва кўп фазали муҳитлар механикаси, гидродинамика, қон гидродинамикаси, суғориш гидродинамикасига оид. Х. А. Рахматулинтшт кўп фазали муҳитлар ўзаро киришма ҳаракати моделига асосланиб, Файзуллаев аралашмалар ҳаракатига оид масалаларни назарий ва экспериментал ҳал қилди. Реологик хусусиятлари ҳар хил бўлган фазалардан иборат аралашмалар гидродинамикасига оид адабиётларда Рахматулин — Ф. модели термини киритилди. Файзуллаев бир фазали гидродинамик моделларда Ньютон суюклиги ва б. суюқликлар харакатига оид қатор масалаларни, ёпишқоқ ва ёпишқоқпластик суюқликлар (сув, нефть)нинг қувурлардаги оқимига бўлган қаршиликларни камайтириш тадбирини асослаб берди. Тошкентдаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади.

Ас: Ламинарное движение многофазных сред в трубопроводах, Т., 1966; Гидродинамика одно и двухфазных сред и её практические приложения (в соавторстве), Т., 1980; Гидродинамика пульсирующих потоков (в соавторстве), Т., 1986.

Loading...