ФАЙЗУЛЛАЕВ

ФАЙЗУЛЛАЕВ Ортиқ (1933.1.5, Тошкент) — ёғоч ва суяк ўймакори, Ўзбекистон БА акад. (1999). Ўзбекистон халқ рассоми (1997). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини (1957) ва Тошкент пед. интининг расмчизмачилик бўлимини (1969) тугатган. 1962 й. дан П. Беньков номидаги рассомлик билим юртида педагог. Файзуллаевнинг асарлари бадиий етуклиги, мазмунан теранлиги, усулининг юксаклиги билан ажралиб туради, ёгоч ўймакорлиги анъаналаридан кенг фойдаланиб замон руҳига монанд ўзига хос янги жило ва безаклар яратди. Курси, хонтахта, столларни ўйма нақшлар б-н жозибадор безаган, намоён панжаралари бежирим, нафислиги билан ажралиб туради. Файзуллаев — ўзбек усталари орасида суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста. «Чўпон», «Лазги ўйини», «Курант», «Навоий ҳайкали», «Пахта ўйини» ва б. асарлари кўргазмаларда намойиш этилган, совринлар билан такдирланган. Ф. Тошкент ш. даги Навоий номидаги Адабиёт музейи (1968), «Мовий гумбазлар» чойхонаси (1970), Навоий номидаги Санъат саройи (1981), Кисловодскдаги Ўзбекистон санаторийси (1982), «Узбекистон» меҳмонхонаси (1983) ва б. биноларни анъанавий безашда фаол қатнашган. Ўзбекистон БА Олтин медали б-н мукофотланган (2003).

Loading...