ФАЙЗУЛЛАЕВ

ФАЙЗУЛЛАЕВ Иброҳим (1933.25.8, Денов тумани Қайирма қишлоғи) — қ. х. ишлаб чиқариши ташкилотчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони (1996), Узбекистонда хизмат кўрсатган қ. х. ходими (1993), уста пахтакор. Самарканд қишлоқ хўжалиги ин-ти агрономия ф-тини тугатган (1969). Денов туманидаги генерал Собир Раҳимов номидаги жамоа хўжалигида кзчи ва ҳисобчи (1949—53). 1955 й. дан шу хўжаликда бош зоотехник, энтомолог агроном (1960—65), бош агроном (1965—70), Сурхондарё вилояти қ. х. бошқармасида бўлим бошлиғи, бош агроном (1970—71), Денов тумани қ. х. маҳсулотларини тайёрлаш ва сифати бўйича давлат бош инспектори (1971—83). 1983 й. дан шу тумандаги генерал Собир Раҳимов номли жамоа хўжалиги (2001 й. дан ширкат хўжалиги) бошқаруви раиси, Файзуллаев раҳбарлик қилган хўжалик республикадаги илғор ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан бири бўлиб, пахта, ғалла, пилла етиштиришда юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Хўжалик ҳудудини ободонлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати (1990—95).

Loading...