ФАЗА

ФАЗА (юн. phasis — пайдо бўлиш) — 1) бирор жараён (ижтимоий, геологик ва б.)нинг тараққиёт йўлидаги давр;

2) физиканинг тебранишлар назарияси — муайян вақтнинг ҳар бир моментида тебраниш жараёни ҳолатини ифодалайдиган катталик. Давр улушларида, бурчак ёки ей бирликларида ўлчанади. Гармоник тебраниш қаракатининг тенгламаси jc=Asin (wt+ ф) да cot+ф тебранишнинг тўлиқ (ўзгарувчан), ф — бошланғич вақт нолга тенг бўлгандаги (ўзгармас) Фаза сидир;

3) термодинамикада — тизимнинг бошқа қисмлари билан аниқ чегара орқали ажралиб турган, бир жинсли ва хоссалари бир-биридан фарқ қиладиган ҳамда механик усул орқали ажратиб олиниши мумкин бўлган ҳар бир қисми. Сувмузсув буғи (газ) бир компонентли тизим бўлиб, у учта Фазадан ташкил топган. Агар берк идишдаги сувга маълум микдорда симоб, муз ва темир парчалари солинса, вақт ўтиши билан мувозанат хрлати юзага келади ва 2 қаттиқ фаза — муз ва темир ҳамда 2 суюк, фаза — сув ва симоб ва, ниҳоят, битта газдан иборат 5 фазали тизим ҳосил бўлади. Ҳар қандай тизим бир қанча қаттиқ Фаза дан, бир қанча суюқ Фазадан ва биттадан ошмайдиган газсимон Фазадан ташкил топган бўлиши мумкин. Модда ҳар бир Фазада термодинамик мувозанат ҳолатида бўлади. Бу ҳолат физик хоссалари бўйича модданинг бошқа мувозанат ҳолат (бошқа фаза) ларидан фарқ кидали. Модда бир Фазадан бошқа Фазага ўтганда унинг хоссалари сифат жиҳатидан ўзгаради (қ. Фазавий ўтиш). Юқори т-ра ва босимда модда плазма ҳолатига ўтади. Турли кристалл Фаза лари бир-биридан электр ўтказувчанлиги, электр ва магнит моментлари, ўта ўтказувчанлиги, кристалл тузилиши ва б. билан фарқ қилади. Турли суюклик Фазалари ҳам бир-биридан концентрацияси, ўта оқувчанлиги, электр хоссалари ва б. билан фарқланади;

4) электротехника да — кўп Фаза ли, хусусан, 3 Ф. ли линиядаги ўтказгичлардан бири.