ФАЗАВИЙ ЎТИШ

ФАЗАВИЙ ЎТИШ — кенг маънода — ташқи шароит (тра, босим, электр ва магнит майдонлари ва б.)лар ўзгариши натижасида модданинг бир фазадан бошқа фазага ўтиши; тор маънода — ташқи параметрлар узлуксиз ўзгарганда модда физик хусусиятларининг сакраб ўзгариши. Mac, газнинг сугокликка, суюқликнинг қаттиқ жисмга айланиши, металлнинг ферромагнит ҳолатидан парамагнит ҳолатига ўтиши ва б. Кристалл қаттиқ моддаларнинг бир агрегат ҳолатдан иккинчи агрегат ҳолатига ўтиши Фазавий ўтишнинг хусусий ҳолидир. Умуман Фазавий ўтишда тизимни изохловчи параметрлар сакраб ўзгаради. Мисол учун газсимон ҳолатдан суюқликка ва суюқликдан қаттиқ ҳолатга ўтишда зичлик қиймати кескин ўзгаради. Фазавий ўтиш содир бўладиган тра, босим ёки б. физик катталикларнинг қийматини фаза ўтиши нуқтаси дейилади. I тур ва II тур Фазавий ўтиш мавжуд.

Модданинг бир фазадан иккинчп фазага утиши иссикдик ютилиши ёки ажралиб чиқиши билан содир бўлса, бундай ўтишлар биринчи тур Фазавий ўтиш деб аталади. Эриш ва қотиш, буғланиш ва конденсатланиш, моддаларнинг полиморф алмашинишлари, магнит майдонида соф ўта ўтказгичнинг нормал ҳолатига ўтиши I турдаги Фазавий ўтиш ларга мисолДир. Агар Фазавий ўтишда иссиқлик миқдори ютилмаса ёки ажралиб чиқмаса, бундай ўтишлар II тур Фазавий ўтиш деб аталади. Иккинчи тур Фазавий ўтишга қуйидаги мисолни келтириш мумкин: гелий газсимон, қаттиқ ва икки хил суюқ фазада бўлади. Агар газсимон ҳолатдаги гелийни босими бир атм босимига тенг бўлган шароитда совитиб, т-ра 4,2 К га етказилса, у газсимон ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтади. т-ра яна пасая бориб, 2,17 К га тенг бўлганида эса гелий биринчи суюқ ҳолатдан иккинчи суюқ ҳолатга ўтади, бунда ҳеч қандай иссиқлик ютилмайди ҳам, ажралмайди ҳам. Лекин ўтиш трасидан юқори траларда ёпишқоқлик тахм. 210~5 Пз бўлган бўлса, ўтиш трасидан паст траларда у нолга тенг бўлади. Яъни, 2,17 К дан паст траларда гелий угла окувчанлик хусусиятига эга бўлиб қолади. Бундан ташқари, темир, никель каби элементлар ва турли қотишмаларнинг ҳар бир моддаси учун аниқ Кюри нуқтаси деб аталувчи трада ферромагнит ҳолатдан парамагнит ҳолатга ўтади, мутлақ нолга яқин траларда эса электр қаршиликлари сакраб камаяди ва б.

Loading...