ФАЗОМЕТР

ФАЗОМЕТР, фаза ўлчагич — саноат частотали ўзгарувчан ток электр занжирларида кучланиш ва ток кучи орасидаги қувват коэффициенти (фазалар силжиши бурчаги косинуси) ни ёки электр тебранишлари фазалар фарқини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Ишлатилиш жойларига кура бир неча хилга бўлинади. Саноат частоталарида фазалар силжиши бурчагининг косинуси электромеханик усулда — логометр (электродинамик, ферродинамик, электромагнит ёки индукцион) билан ўлчанади. Логометр милининг огиши кучланиш билан токнинг фазалар силжишига боғлиқ. Кенг диапазондаги частоталар учун мўлжалланган Фазометр сифатида электронҳисоблаш ўлчагичлари қўлланади. Электрон Ф. лар б-н ўлчаш электронмеханик Фазометрлар билан ўлчашдагидан аниқроқ чиқади.

Loading...