ФАЗОВИЙ МЕХАНИЗМ

ФАЗОВИЙ МЕХАНИЗМ — звеноларининг нуқталари нотекис траектория чизувчи ёки траекторияси ўзаро кесишган текисликларда ётувчи механизм. Техникада звеноси нуқталарининг траекториялари концентрик сфераларда бўладиган сферик механизмлар кенг таркалган. Бундай механизмлар кесишувчи ўқлар орасидаги айланма қаракатларни узатиш учун қўлланади (мас, тишли узатмалар, автомобилнинг карданли узатмаси, радиолокаторнинг буриш механизми ва б.). Енгил саноат ва озиқ-овқат саноатида Фазовий механизм айланма ҳаракатни узатиш б-н бирга фазовий траекториялар ҳосил қилади (мас, тикув машинасининг ип тортиш механизми). Ричагли Фазовий механизмлар одамнинг қўл ҳаракатларини такрорлайдиган манипуляторлар ва саноат роботларида ишлатилади. Фазовий механизмдан космик техника қурилмаларида, қ. х. ва б. да кенг фойдаланилади.

Loading...