ФЕЛЬДШЕР

ФЕЛЬДШЕР (нем. feld — майдон ва scherer — сартарош) — ўрта маълумотли тиббиёт ходими; даволашпрофилактика муассасаларида Фельдшер врач ёрдамчиси бўлиб, у билан қамкорликда ишлайди. Фельдшер врач келгунига қадар тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек, профилактика ва эпидемияга карши санитария ишлари олиб боради. Фельдшерлар (санитарияэпидемиология стяларида ишлаш учун ва фельдшерлаборантлар) тиббиёт коллежларида тайёрланади.