ФЕЛЬЗИТ

ФЕЛЬЗИТ (нем. Felsit) — нордон эффузив жинсларнинг майда донадор массаси булиб, калийли дала шпати (ортоклаз) ва кварц, баъзан нордон плагиоклаз ҳамда тўқ рангли минераллар (пироксен, биотит ва б.)дан таркиб топган. Кимёвий таркиби бўйича Фельзит дацитдан (SiO2 массаси бўйича 68%) риолитгача (72—75%) ўзгариб туради. Зичлиги 2,2—2,4 г/см3. Диагенез ва бошланғич метаморфизм жараёнида вулкан шишасининг қайта кристалланишидан ҳосил бўлади. Палеотип жинслар (кварцли порфир, кератофир, ортофир) учун хосдир. Баъзан «Ф». термини тоғ жинслари номида учрайди (мас, фельзодацит, фельзофир). Фельзит юқори сифатли кислотабардош материал сифатида ишлатилади. Конлари Шим. Кавказ, Закарпатье, Венгрия, Германия ва б. да мавжуд.