ФЕНИКС

ФЕНИКС (лот. Phoenix) — осмоннинг Жан. ярим шаридаги юлдуз туркуми. Турна, Ҳайкалтарош, Эридан, Тукан ва Печь юлдуз туркумлари орасида жойлашган; энг равшан юлдузлари 2 — 3куринма юлдуз катталигида. Ўзбекистоннинг баъзи жойларида кузда қисман кузатилади.