ФЕНОКОПИЯ

ФЕНОКОПИЯ (юн. phaino — бўламан, топаман ва лот. copia — кўп) — фенояшлнинг ирсий бўлмаган ўзгариши (модификация). Генотипнцнг муайян ўзгариши (мутация)га ўхшаб кетади, лекин ирсийланмаслиги билан ундан фарқ қилади. «Фенокопия» терминини немис генетиги Р. Гольдшмидт таклиф этган (1935). Фенокопия — физик ёки кимёвий омилларнинг ривожланаётган организмга таъсири натижаси. Мас, талидомид препаратини қабул қилган ҳомиладор аёллардан кўпинча мутант аллеллар пайдо қиладиган фекомелия (қўллари баргеимон қисқарган) чақалоқлар туғилган. Онтогенезнинг муайян даврларида Фенокопия кўпроқ намоён бўлади. Муайян омил ривожланишнинг турли даврларида ҳар хил Фенокопия ; ҳар хил омиллар онтогенезнинг бир даврида бир хил Фенокопия пайдо қилиши мумкин. Мас, ривожланишнинг дастлабки даврларида товуқ эмбриони сариқлик халтасига инсулин инъекция қилинганида думсиз жўжалар, лекин шу гормон кейинроқ киритилганда устки тумшуғи калта жўжалар ривожланиб чиқади. Бу икки хил нуқсон генетик мутация тариқасида ҳам маълум. Фенокопия сабаби муайян омил таъсирида генотип ўзгармасдан онтогенезда содир бўладиган жараёнларнинг бузилишидан иборат. Фенокопия олиш мумкинлиги онтогенез жараёнларининг дискретлигини ва муайян генлар таъсирининг «критик даврлари» бўлишини кўрсатади. Бу қолат онтогенезда Фенокопияда генетик ахборотнинг юзага чиқишини ўрганишда фойдаланишга имкон беради.

Loading...