ФЕОФАН ГРЕК

ФЕОФАН ГРЕК (тахм. 1340 — 1405 й. дан кейин) — рус рассоми, миниатюра ва монументал санъат устаси; икона санъати тараққиётида муҳим роль ўйнаган ҳамда ўзига хос мактаб яратган. Феофан Грек асарларига кўтаринки руҳ, образларига эмоционал драматик талқин, динамик композиция, аниқ чизма, қатъий колорит, нафис дадил тасвирлар хос. Асосан, Византия ва Қад. Русда ишлаган, Константинополь, Феодосия, Новгород, Нижний Новгород, Москвада 40 га яқин черковларни фреска, икона, миниатюралар билан безаган. Москва Кремлидаги Благовешченск ибодатхонасига Андрей Рублев билан иконалар («Спас», «Ҳаворий Павел», «Буюк Василий» ва б.) яратган; Москвада устахона очган, «Донлик Биби Марям» иконаси шу ерда яратилган деб тахмин қилинади (1380 ёки 1392). Феофан Грек ижоди жуда куп рус рассомларига кучли таъсир кўрсатган.

Prev Article

ФЕОД

Next Article

ФЕРГУСОНИТ