ФЕРМА

ФЕРМА (Fermat) Пьер (1601.17.8, БомондеЛомань — 1665.12.1, Кастр) — француз математиги. 1631 й. дан Тулузада парламент маслаҳатчиси. Бир неча асар муаллифи бўлиб, уларнинг кўпчилиги Ферма вафотидан кейин угли томонидан «Ҳар хил математик асарлар» (1679) номи билан нашр эттирилган. Ферма ҳаётлигида унинг ишлари мактублари ва шахсий алоқалари орқали бошқа олимларга маълум бўлган.

Ферма даражаларни дифференциаллашнинг умумий қонунини яратди ва уни касрли даражаларга татбиқ этди. Координаталар усулини ривожлантириб, тўғри чизиқ ва иккинчи тартибли чизиклар тенгламаларини берди. Ҳамма иккинчи тартибли чизиклар — конус кесимли эгри чизиклар эканлигини исботлаб, аналитик геометрияга асос солди. Экстремумларни топиш қоидасини яратди. Сонлар назариясида иккита машҳур теорема, яъни Ферманинг буюк теоремаси ва Ферманинг кичик теоремаси Ф. номи билан боғлиқ. Ферма физикада геометрик оптикага асос солди. Дифференциал ҳисобва интеграл ҳисобш Ферманинг ҳиссаси катта.

Loading...