ФЕРМИ ЭНЕРГИЯСИ

ФЕРМИ ЭНЕРГИЯСИ, Ферми сатҳи — фермионлар (ФермиДирак статистикасига бўйсунувчи зарралар) тизимидаги эгалланган ҳолатларнинг мутлақ нол тралардан энг юқори энергияси. Ферми энергияси Паули принципи (бир ҳолатда биттадан ортиқ фермион бўла олмаслиги)нинг натижасидир. Нолдан фаркли, лекин Ферми энергиясидан анча паст трада фермионлар тизимининг ҳолати асосий ҳолатдан шу б-н фарқланадики, бунда энергияси Ферми энергиясидан катта бўлган ҳолатларда ҳам кўп бўлмаган сондаги зарралар бўлади, энергияси Ферми энергиясидан кичик бўлган ҳолатларда худди шу сондаги бўш ўрин (ковак) лар бўлади. Ферми энергияси тушунчасидан қаттиқ жисм физикасида, ядро физикасида, астрофизика ва ҳ. к. ларда фойдаланилади.

Loading...