ФЕРМИ

ФЕРМИ (Fermi) Энрико (1901.29.9, Рим — 1954.28.11, Чикаго) — итальян физиги. Миллий академия аъзоси (1935). Пиза ун-тини тугатган (1922). Гёттинген, Лейден, Рим, Флорентий ун-тларида ишлаган. Рим ун-ти проф. (192638), АҚШга кўчиб ўтган (1938), Колумбия ун-ти проф. (193942), Чикаго ун-ти проф. (1942—45). ЛосАламос лаб. бўлим бошлиги (1944— 45), Чикаго ядро тадқиқотлари интида проф. (1946 й. дан). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, статистик механика, космик нурлар, юқори энергиялар физикаси, астрофизика ва техник физикага оид. Ферми ядро физикаси, нейтрон физикаси, квант статистикаси, металлар физикаси ва б. яратувчиларидан бири; ядро энергиясини ўзлаштириш америка дастури иштирокчиси, Италия ва АҚШда илмий мактаб яратган. Назарий ва экспериментал физиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Паули принципига бўйсунувчи зарралар статистикасини ишлаб чиққан (1925, қ. ФермиДирак статистикаси), Ремирилишнинг миқдорий теоремасини яратган (1934), нейтронлар туфайли сунъий радиоактивликни ва моддада нейтронларнинг секинлашиш ҳодисасини кашф этган (1934). Нобель мукофоти лауреати (1938).