ФЕРМИОНЛАР

ФЕРМИОНЛАР, Ферми зарралар — ярим бутун (Й бирликларида ‘/2, 72, …) спинга эга бўлган зарралар ёки квазизарралар. Ф. сафига кварклар (ва кварклардан тузилган барионлар — протон, нейтрон, гиперон ва б.) ҳамда лептонлар (электрон, мюон, у лептон, нейтриноларнинг ҳамма турлари) ва уларнинг антизарралари киради. Тоқ сондаги Фермионларнинг боғланган тизимлари ҳам Фермионлар дир. Фермионлар учун Паули принципы ўринли, айний Ф. тизими ФермиДирак статистикасига бўйсунади.