ФЕРОМОН

ФЕРОМОН (юн. phero — элтаман, олиб бораман ва hormao — ҳаракатга келтираман, қўзғатаман) , х,ашаротлар феромонлари — ҳашаротлар атроф муҳитга чиқарадиган биологик фаол моддалар, жинсий аттрактантлар. Ҳашаротлар жинсий Феромон чиқариш билан турли жинсларнинг бир-бирини ўзаро «топишиши»ни, жинсий майлни, жалб қилиш Феромони билан чекланган майдонда жуда кўп ҳашаротлар тўпланишини таъминлайди, «хавфхатар» Ф. и қочиш, беркиниш, ҳужумкорлик ҳаракатларига сабаб бўлади. Ҳоз. гача турли ҳашаротларнинг 300 дан ортиқ Феромони ўрганилган. Улар асосида жуда кўп синтетик Феромонлар яратилган.

Феромон ҳашаротлар ҳаракатини бошқаришда самарали восита ҳисобланади. Улардан экинларнинг зараркунандаларига қарши курашда феромон тутқичлар тарзида фойдаланилади. Синтетик Феромон зараркунанда ҳашаротлар сонини ҳисобга олиш ва прогнозлашда, зараркунандаларни жалб этиб, сўнгра уларни йўқотишда қўлланилади.

Ад.: Минайло В. А., Пятнова Ю. Б., Феромоны насекомых, М., 1984.

Абдукарим Зикирёев.

Prev Article

ФЕРМИ