ФЕРРО

ФЕРРО, Иерро — Атлантика океанидаги орол, Канар о. лари гуруҳида. Испания ҳудуди. Майд. 275 км2. Энг баланд жойи 1501 м. Иқлими тропик қуруқ иклим. Иссиқ булоклар бор. Эндемик ўсимлик турларига бой. Аҳоли деҳқончилик билан шуғулланади. Эчки ва қўй, қорамол боқилади. Бош шаҳри — Вальверде. 1884 й. гача бир қанча мамлакатларда Ферро (тахм. 18° ғ. у.) орқали ўтказилган меридиан бошланғич меридиан сифатида қабул қилинган эди.